Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Öz Ўзб Рус En

Янгиликлар

Табиат бағрида психологик тренинг

13 Ноябр 2026, 18:03

50

ИИВ академияси курсантлари учун пойтахтимиздаги Япон боғида ноодатий машғулот ташкил қилинди.

Табиат бағрида ўтказилган психологик тренинг бўлажак ходимларнинг касбий хислатларини шакллантиришга қаратилди.

Шу куни курсантларга “Бир жамоа – бир мақсад”, “Сирли саф”, “Мураккаб вазият – тезкор қарор”, “Стрессни енгамиз!” топшириқлари берилди. Вазифаларни бажариш чоғида улар диққатни жамлаш, топшириқни тўғри бажариш, жамоавий ишлаш, натижадорликка эришиш, ностандарт вазиятларда руҳий барқарорликни намоён этиш, зиддиятларни енгиш, ҳиссий ҳолатни бошқариш кўникмаларига эга бўлдилар.

Тренинг якунида натижалар таҳлил қилинди. Курсантларга касбий фаолиятда зарур бўлган хислатларни ривожлантириш, психологик билим ва кўникмаларни пухта ўзлаштириш юзасидан тавсиялар берилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech