Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Öz Ўзб Рус En

Янгиликлар

Вакилларимиз совриндорлар қаторида

11 Ноябр 2026, 21:09

200

Волейбол бўйича ички ишлар вазири кубоги мусобақасида ИИВ академияси эркаклар ва аёллар жамоалари фахрли иккинчи ўринни эгаллади.

Касаба уюшмалари куни муносабати билан пойтахтимиздаги “Жар” спорт-соғломлаштириш мажмуасида ташкил этилган мусобақада вазирлик марказий аппаратига қарашли таркибий тузилмалардан 26 та жамоа қатнашди.

Қуръага кўра, жамоаларимиз “А” ва “D” гуруҳлардан ўрин олди. Финалга қадар улар Миграция ва персоналлаштириш департаменти, Тергов департаменти, Қоровул қўшинлари қўмондонлиги, Жамоат хавфсизлиги департаменти ва бошқа жамоаларга рўбарў келиб, муҳим ғалабаларни қўлга киритди.  

Муросасиз ўтган финал босқичида ҳар иккала жамоамиз кичик ҳисобда имкониятни бой бериб, якунда фахрли иккинчи ўринга сазовор бўлди. Шу тариқа ғолиб ва совриндорлар медал, диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech