Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Öz Ўзб Рус En

Янгиликлар

Халқаро турнирда совриндор бўлдик

17 Ноябр 2026, 21:49

77

10–16 ноябрь кунлари пойтахтимизда волейбол бўйича “Army and police volleyball championship – 2026” халқаро турнири бўлиб ўтди.

Мусобақада мамлакатимиз ва қўшни Қозоғистоннинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларидан 8 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди.

Турнир тақвимига кўра, ИИВ академияси терма жамоаси “B” гуруҳидан жой олиб, Ички ишлар вазирлигининг “Ҳумо”, Жазони ижро этиш департаментининг “Семурғ” ҳамда қўшниларимизнинг “Балдай” жамоасига қарши беллашди.

Гуруҳ босқични юз фоизлик натижа билан якунлаган вакилларимиз ҳал қилувчи баҳсда Президент давлат хавфсизлик хизматининг “Дархон” жамоасига 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Турнир якунида Давлат хавфсизлик хизматининг “Матонат” жамоаси ғолибликни қўлга киритган бўлса, совринли ўринлар “Дархон” ҳамда ИИВ академияси жамоаларига насиб этди. Шунингдек жамоамиз аъзоларидан Меҳрожбек Аъзамов “Энг яхши ҳужумчи”, Элмурод Мамадалиев “Энг яхши диагонал ҳужумчи” деб топилди.

Ғолиб ва совриндорлар кубок, медал, диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech