Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Замонавий билим ва кўникма – давр талаби

22 Октябр 2026, 21:41

164

Сурхондарё вилоятида ички ишлар ва миллий гвардия органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизими ходимлари ҳамда ўрта бўғин раҳбарлари учун мобил малака ошириш курслари ташкил этилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг “Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида йўлга қўйилган машғулотлар ходимларнинг касбий билим, амалий кўникма ҳамда бошқарув компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган.

Малака ошириш курсида замонавий таҳдидлар шароитида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, идоралараро ҳамкорликни кучайтириш, инқирозли вазиятларни бошқариш ва куч-воситалардан самарали фойдаланиш, фаолиятни режалаштириш ва натижадорликни баҳолаш, тизимда коррупциявий омиллар ва бошқа хавф-хатарларнинг олдини олиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни самарали ташкил этиш, аҳоли билан манзилли ишлаш ва ишончли мулоқот муҳитини яратиш ҳамда фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган бошқа долзарб йўналишларга эътибор қаратилмоқда.  

Машғулотлар ИИВ академияси, Малака ошириш институти ва Жамоат хавфсизлиги университети профессор-ўқитувчилари билан бирга, тажрибали амалиёт ходимлари томонидан олиб борилмоқда. Ўқув курси якунида ходимларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш мақсадида улардан синов қабул қилиш режалаштирилган.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech