ИИВ академиясининг Автомобиль тайёргарлик кафедраси ўқитувчиси, капитан Иброҳим Иброҳимов илмий ишини ҳимоя қилди.
У педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун “Автомактаб ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш” мавзуида тайёрлаган диссертациясини Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи кенгашда муваффақиятли ёқлади.
Ҳамкасбимизни илмий-педагогик фаолиятидаги ютуғи билан табриклаймиз!
ИИВ академияси Ахборот хизмати