ИИВ академиясининг Хорижий тиллар маркази бошлиғи, капитан Ҳафиза Ражабова илмий ишини ҳимоя қилди.
У филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун “Ўзбек ва инглиз тилларида хавфсиз туризм терминларининг структур-семантик ва тарихий-этимологик хусусиятлари” мавзуида ёзган диссертациясини Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи кенгашда муваффақиятли ёқлади.
Ҳамкасбимизни илмий-педагогик фаолиятидаги ютуғи билан табриклаймиз!
ИИВ академияси Ахборот хизмати