ИИВ академияси мустақил изланувчиси, капитан Аҳрор Аширбоев илмий ишини ҳимоя қилди.
У юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун “Ишни судга қадар юритишда суриштирув ва дастлабки терговни тўхтатишни такомиллаштириш” мавзуида ёзган диссертациясини ИИВ академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи кенгашда муваффақиятли ёқлади.
Ҳамкасбимизни илмий-педагогик фаолиятидаги ютуғи билан табриклаймиз!
ИИВ академияси Ахборот хизмати