Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Аҳоли осойишталигини таъминлаш – устувор мақсад

7 Октябр 2026, 21:29

57

Ички ишлар вазирлиги академияси бошлиғи Мирзо Улуғбек тумани маҳаллаларидаги криминоген вазият билан танишди.

Манзилли тадбир давомида ички ишлар вазирининг жорий йил 8 сентябрдаги фармойиши асосида ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш, криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатаётган омилларни бартараф этиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва бошқа йўналишда амалга оширилаётган кенг қамровли чора-тадбирлар ўрганилди.

Академия бошлиғи аҳоли гавжум кўчалар, кўнгилочар масканлар, жиноят қайд этилиши мумкин бўлган жойларда бўлиб, маҳалла фаоллари, профилактика инспекторлари, патруль-пост ва қўриқлаш хизмати ходимлари билан мулоқот қилди. Криминоген вазиятни барқарорлаштириш мақсадида амалиётга жорий қилинган рақамли ёндашувлар ва уларнинг имкониятлари билан танишди.

Масъулларга аҳоли учун хавфсиз муҳитни яратиш, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган куч-воситалар фаолиятини кучайтириш, камералаштириш ва техник қўриқловга олиш қамровини ошириш, жиноятларни аниқлаш ва фош этишда идоралараро ҳамкорликни самарали ташкил этиш бўйича тавсиялар берди.

Шунингдек ўрганишлар давомида маҳаллаларнинг жиноятчилик динамикаси таҳлил қилинди. Масъуллар ва академия вакилларига илмий-амалий ёндашув асосида ҳудудларга мос тажрибаларни яратиш, жиноятчилик омилларини кунлик таҳлил қилиб бориш, аҳоли билан яқин ҳамкорликда ва доимий ишлаш, оилалардаги ижтимоий-маиший муҳитни яхшилаш, алоҳида тоифадаги шахслар билан профилактик тадбирларни кучайтириш, муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech