Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Электрон далиллар билан ишлаш: нималарни билиш керак?

4 Ноябр 2026, 20:28

86

ИИВ академияси курсантлари учун кибержиноятларни тергов қилиш ва электрон далиллар билан ишлашнинг муҳим жиҳатларига бағишланган бинар маъруза бўлиб ўтди.

Киберҳуқуқ кафедраси томонидан “Кибермаконда содир этилаётган жиноятлар бўйича исботланиши лозим бўлган ҳолатлар” мавзуида ташкил этилган машғулотни ИИВ Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти Тергов бошқармаси катта терговчиси Фаррухжон Равшанов ҳамда кафедра профессори Олимжон Матчонов олиб борди.

Машғулотда ахборот технологиялари ёрдамида содир этилаётган жиноятларни аниқлаш ва фош этиш, электрон далилларни тўплаш, текшириш ва процессуал тартибда мустаҳкамлаш, тергов жараёнида исботланиши лозим бўлган ҳолатлар, рақамли маълумотлардан далил сифатида фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари назарий ва амалий жиҳатдан ёритилди.

Курсантлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, келгуси фаолиятлари учун зарур бўлган билимларни ўзлаштириш имконига эга бўлдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech