Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Малака ошириш курслари давом этмоқда

4 Ноябр 2026, 20:07

85

Ички ишлар ва миллий гвардия органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизими ходимлари ҳамда ўрта бўғин раҳбарлари учун мобил малака ошириш курслари давом эттирилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг қарори ижроси доирасида ходимларнинг касбий билими, амалий кўникмаси ҳамда бошқарув компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган галдаги машғулотлар Жиззах вилоятида ташкил этилмоқда.

Малака ошириш курсида долзарб мавзулар қамраб олинган бўлиб, замонавий таҳдидлар шароитида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятларнинг олдини олиш, тизим самарадорлигини оширишда идоралараро ҳамкорликни кучайтириш, фаолиятни режалаштириш ва натижадорликни баҳолаш, аҳоли билан ишлашда ўзаро ишонч муҳитини яратиш, ходимлар ва раҳбар кадрларнинг инқирозли вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш, куч ва воситаларни бошқариш кўникмаларини мустаҳкамлаш, маҳаллаларда профилактик ишларни самарали ташкил этиш ҳамда бошқа йўналишларга эътибор қаратилмоқда. 

Машғулотлар ИИВ академияси, Малака ошириш институти ва Жамоат хавфсизлиги университети профессор-ўқитувчилари билан бирга, тажрибали амалиёт ходимлари томонидан олиб борилмоқда. Ўқув курси якунида ходимларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш мақсадида улардан синов қабул қилинади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech