Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Ҳамкорликда янги тизим йўлга қўйилади

23 Октябр 2026, 22:19

46

Ички ишлар вазирлиги академияси ва Қарши давлат техника университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Сир эмаски, сунъий интеллект ва рақамли технологиялар имкониятлари бугун шиддат билан кенгайиб бормоқда. Кибермаконнинг аниқ чегара ва ҳудуд билмаслиги замонавий таҳдидларнинг олдини олиш, айниқса интернет орқали содир этилаётган жиноятларга қарши самарали курашишни тақозо этмоқда.

Ҳамкорлик меморандуми ана шу мақсадга қаратилган бўлиб, таълим соҳасида тажриба алмашиш, илғор ёндашувларни амалиётга жорий қилиш, киберхавфсизлик йўналишидаги долзарб муаммоларни тадқиқ қилиш, ички ишлар органлари фаолиятини услубий жиҳатдан таъминлашни назарда тутади.

Келишувга кўра, эндиликда университет базасида ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тезкор қидирув, тергов, киберхавфсизлик ва бошқа соҳавий хизмат ходимлари учун рақамли технологиялар, сунъий интеллект, интернет мониторинги, киберпрофилактика йўналишида ўқув курслари йўлга қўйилади. Машғулотлар икки босқичда ташкил этилиб, университет ҳамда академия профессор-ўқитувчилари, тажрибали амалиёт ходимлари томонидан олиб борилади.

Ўқув курсларини замон талаблари даражасида ташкил этиш мақсадида янги ўқув дастурлари ва ахборот тизимлари ишлаб чиқилиб, интернет мониторинги гуруҳлари ташкил этилади. Шу билан бирга, университетнинг Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект факультетида “Касб эгаси” дуал таълим тизими жорий этилиб, талабалар ички ишлар органларининг кибержиноятларга қарши курашиш бўлинмаларига амалиётга жалб қилинади.

Таълим муассасалари раҳбарлари Шерзод Неъматов ва Рустам Хатамов иштирокида бўлиб ўтган меморандум имзолаш жараёнида қўшма қарор ва “йўл харита”си асосида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар, икки томонлама ҳамкорликдан кутилаётган натижалар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.  Янги тизим таълимда сифат кўрсаткичларини яхшилаш баробарида, ахборот технологиялари ёрдамида содир этилаётган жиноятларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга хизмат қилиши таъкидланди.

Шу билан бирга, академия ишчи гуруҳи вакиллари университетда йўлга қўйилган таълим жараёнлари, сунъий интеллект лабораториялари, илмий тадқиқот муассасалари фаолияти билан яқиндан танишди. Мулоқот чоғида инновatsiон ёндашувларни оммалаштириш, илмий-амалий ҳамкорликни кучайтириш, давлатимиз раҳбарининг ички ишлар органлари учун профессионал кадрлар тайёрлаш тизимини трансформatsiя қилиш тўғрисидаги қарорида белгиланган механизмларни амалиётга жорий этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Айтиш жоизки, ўқув курсларининг йўлга қўйилаётгани ички ишлар органлари ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириш, ҳудудларда киберпрофилактикани самарали ташкил этиш, аҳолини кибермакондаги таҳдидлардан хабардор қилиш, ахборот технологиялари ёрдамида содир этилаётган жиноятлар салмоғини камайтириш, тизим фаолиятига рақамли ёндашувларни кенг татбиқ этишга хизмат қилади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech