Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Öz Ўзб Рус En

Янгиликлар

Кафедралараро ҳамкорлик кучаймоқда

28 Ноябр 2026, 23:54

91

ИИВ академиясида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар олий таълим муассасалари консорциуми доирасида қўшма машғулотлар ташкил қилинди.

Шу куни Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ва Жамоат хавфсизлиги университети профессор-ўқитувчилари томонидан “Ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш” ҳамда “Профилактика инспекторининг ҳуқуқбузарликлар виктимологик профилактикаси бўйича фаолияти” мавзуларида машғулот ўтказилди.

Ҳамкорликдаги тадбир машғулотларни интерфаол ёндашувлар асосида ташкил этиш баробарида, курсантларларнинг касбий билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech