Ички ишлар органлари ходимларининг жанговар ва жисмоний тайёргарлигини ошириш соҳа учун профессионал кадрлар тайёрлашнинг устувор йўналишларидан бири саналади.
ИИВ академиясида ўтказилган республика илмий-амалий конференцияси мазкур йўналишдаги чора-тадбирлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимларига бағишланди.
Унда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, ИИВ Малака ошириш институти, вазирлик тизимидаги академик лицейлари вакиллари, соҳа мутахассислари, профессор-ўқитувчилар ва курсантлар иштирок этди.
Муҳокамалар давомида тизим ўқув муассасаларида жисмоний тарбия машғулотларини самарали ташкил этиш, бунда таълим олувчиларнинг индивидуал хусусиятларини инобатга олиш, кластер тизимида ёшларни босқичма-босқич касбий тайёрлаш, ички ишлар органлари ходимларининг функционал ҳолатини баҳолашда замонавий лабораториялар имкониятларидан фойдаланиш, ички ишлар органлари тизимида жанговар-жисмоний тайёргарлик жараёнларига замонавий ёндашувларни кенг жорий этиш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати