Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Мозийга саёҳат

8 Октябр 2026, 16:24

107

Тарих авлодларни бир-бирига боғлайдиган маънавий риштадир.

ИИВ академияси курсантлари Ички ишлар органлари тарихи музейига ташриф буюриб, тизимнинг шаклланиш ва ривожланиш босқичларини акс эттирувчи экспозицияларни кўздан кечирдилар.

Минглаб экспонатларни ўзида жамлаган ушбу масканда турли даврларга оид тарихий ҳужжатлар, фотосуратлар, хизмат кийимлари, қурол-аслаҳалар ҳамда соҳа фаолияти билан боғлиқ ноёб ашёлар ўрин олган.

Саёҳат давомида, айниқса эл-юрт осойишталиги йўлида мардларча ҳалок бўлган ходимларнинг ҳаёти ва фаолиятига оид материаллар ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

Бир сўз билан айтганда, маънавий-маърифий тадбир курсантларнинг соҳа тарихига оид тасаввурларини бойитиб, уларда Ватанга муҳаббат, касбга ҳурмат ва бурчга садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech