Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Мурожаатларга тезкорлик билан муносабат билдириш – долзарб талаб

25 Сентябр 2026, 16:33

78

Ички ишлар вазирлиги академиясида “ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” йўналиши бўйича таълим олаётган курсантлар учун “Мулоқот клуби” доирасида учрашув ташкил этилди.

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир профилактика инспекторларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолиятига бағишланди.

Мулоқот аввалида курсантларга ички ишлар органлари тизимидаги изчил ислоҳотларнинг устувор йўналишлари, соҳага татбиқ қилинаётган замонавий иш услублари, профилактика инспекторларига қўйилаётган долзарб талаблар етказилди.

Таъкидлаб ўтилганидек, маҳаллаларда хавфсиз ва барқарор муҳитни яратиш, жиноятчилик омилларини барвақт аниқлаш ва бартараф этиш, аҳоли розилигига эришиш устувор вазифага айланган. Ана шу мақсадда профилактика инспекторларининг ҳуқуқий мақоми, вазифалари, ҳуқуқлари, мажбуриятларини аниқ белгилаш орқали фаолият самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Учрашувда аҳоли билан самарали ишлаш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш, мурожаатларни қабул қилиш ва уларга тезкорлик билан муносабат билдириш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда эътибор қаратилиши зурур бўлган жиҳатлар айтиб ўтилди. Ўқув даргоҳида таълим олаётган бўлажак мутахассисларга касбий билим ва кўникмаларни пухта ўзлаштириб бориш, касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси талабларини чуқур ўрганиш борасида тавсифлар берилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech