Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Öz Ўзб Рус En

Янгиликлар

Президентимиз қарорининг мазмун-моҳияти етказилди

25 Ноябр 2026, 19:02

12

Ички ишлар вазирлигининг Нукусдаги академик лицейида давлатимиз раҳбарининг ички ишлар органлари учун профессионал кадрлар тайёрлаш тизимини трансформация қилиш тўғрисидаги қарорига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур қарор мазмун-моҳиятини етказиш, тизимдаги кенг қамворли ислоҳотлар билан ёшларни таништириш, таълим сифатини оширишга қаратилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил қилинган учрашувда лицей раҳбарияти, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этди.

Тадбирда ИИВ академиясининг Ташкилий-штаб фаолияти кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник Искандар Раҳмонқулов сўз олиб, қарорда назарда тутилган чора-тадбирлар, амалиётга жорий қилинаётган механизмлар, кадрлар тайёрлашнинг янгича тизимидан кутилаётган натижалар ҳақида атрофлича маъруза қилди.

Учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, академияда ўқиш истагида бўлган номзодлар учун қўйилган талаблар борасида кўплаб маълумотларга эга бўлишди. Шу билан бирга, уларнинг касбий қизиқишини ошириш мақсадида ички ишлар органлари ҳамда академия фаолиятида амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган видеоролик намойиш қилинди.

Шу куни академик лицейда йўлга қўйилган таълим жараёнлари, ёшлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишилиб, ўқув-услубий фаолиятни такомиллаштириш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech