Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Психологлар учун ўқув курси ташкил этилди

3 Октябр 2026, 18:57

101

Ички ишлар органларида соғлом муҳитни шакллантириш кўп жиҳатдан психологларнинг билим ва касбий маҳоратига боғлиқ.

ИИВ академиясида маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бўлинмалари психологлари учун навбатдаги ўқув курси ташкил этилди. Замонавий иш услубларини амалиётга жорий этишга қаратилган ўқув курсида тингловчиларнинг назарий билими билан бирга, амалий кўникмаларини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўн икки кунлик ўқув дастури асосида тажрибали мутахассислар ва академия профессор-ўқитувчилари томонидан “Ходимлар учун психологик тренингларни ишлаб чиқиш ва ўтказиш технологияси”, “Психодиагностик маълумотларни комплекс баҳолаш, зиддиятли маълумотларни таҳлил қилиш ва асосланган хулоса шакллантириш”, “Физиологик аффект ва бошқа эмоционал ҳолатлар экспертизаси”, “Касбий стресс ва юқори психоэмоционал зўриқишни камайтиришга қаратилган психокоррекцион технологиялар”, “Хизмат интизомини бузишга мойил ходимларни ўзгартиришга қаратилган коррекцион усуллар”, “Ходимларда девиант хулқ-атворнинг шаклланиш сабаблари, унинг хизмат интизоми ва жамоадаги муносабатларга таъсири”, “Раҳбар шахсининг психологик хусусиятлари, бошқарув услублари ва уларнинг жамоадаги психологик муҳитга таъсири” мавзуларида маърузалар ўтилди.

Шунингдек тингловчилар шахсий таркиб билан психологик консултация ўтказиш, муаммоларни аниқлаш, самарали психологик таъсир усулларини ишлаб чиқиш, фуқаролар билан самарали мулоқот олиб бориш, конструктив ўзаро муносабат кўникмаларини ривожлантириш, хизмат ва шахслараро низоларни бошқариш, зиддиятли вазиятларда конструктив хулқ-атвор кўникмаларини шакллантириш, хизмат фаолияти билан боғлиқ психологик муаммоларни аниқлаш, уларнинг келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилиш ва психологик иш йўналишини белгилаш, касбий стресс, психоэмоционал зўриқиш ва чарчоқ ҳолатидаги ходимлар билан ишлаш ҳамда бошқа йўналишларда амалий кўникмаларини бойитдилар.

Ўқув курси якунида иштирокчилардан синов қабул қилиниб, уларга сертификатлар топширилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech