ИИВ академиясида ҳуқуқшунос олимлар, амалиётчи ходимлар ҳамда турдош олий таълим муассасалари вакиллари иштирокида ўтказилган конференция баҳс-мунозараларга бой ўтди.
Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси ташаббуси билан Курсантларнинг илмий ютуқлари ва инновацион ғоялари IV илм-фан фестивали доирасида ташкил этилган илмий-амалий анжуман “Жиноят процессида далилларни текширишга замонавий ёндашувлар” мавзуига бағишланди.
Конференцияда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси катта ўқитувчиси А. Абдуллаев, Тошкент давлат юридик университети доценти М. Чутбаев, Учтепа тумани бўйича ИИО ФМБ терговчиси Х. Хасанов ва бошқалар сўзга чиқди. Ишни судга қадар юритишда далилларни текшириш тартибини такомиллаштириш, далилларни текширишда сунъий интеллект имкониятлари ва унинг процессуал чегаралари, амалиётда далилларни текширишда юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари, шунингдек далилларни баҳолашда ишончлилик, мақбуллик ва рақамли технологиялар масаласи илмий ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти нуқтаи назаридан таҳлил қилинди.
Муҳокамалар якунида фикр-мулоҳазалар умумлаштирилиб, жиноят-процессуал қонунчилик ҳамда далилларни текшириш тартибини такомиллаштиришга қаратилган илмий-назарий таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилди.
ИИВ Академияси ахборот хизмати