Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Янгиликлар қисқа сатрларда

28 Феврал 2026, 19:37

106

ИИВ академияси ҳамда Россия Федерацияси Жазони ижро этиш федерал хизматининг Ҳуқуқ ва бошқарув академияси ҳамкорлигида онлайн машғулот ташкил этилди.

Унда юридик психология ва педагогика кафедраси доценти С. Лузин жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг жамиятга қайта мослашувини таъминлаш, уларни ишлаб чиқариш ва меҳнат фаолиятига жалб қилиш, касбга йўналтиришни самарали ташкил этиш мавзуида маъруза қилди.

* * *

ИИВ академияси магистратураси тингловчилари томонидан ёшлар ўртасида кибер ва наркожиноятларнинг олдини олишга бағишланган тадбир ўтказилди.

“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети талабалари ҳамда профессор-ўқитувчилари иштирокида ташкил этилган тарғиботда ёшлар жиноятчилигининг омиллари ва уларни бартараф этиш чоралари атрофлича тушунтирилди.

* * *

ИИВ академиясида ташкил қилинган китоб ярмаркасида “Янги аср авлоди” ва “Yuridik adabiyotlar publish” нашриётлари ўз маҳсулотлари билан иштирок этди.

Тадбир давомида профессор-ўқитувчилар, ходимлар, тингловчи ва курсантлар ўзлари қизиққан жанрдаги адабиётларни харид қилишди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech