Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Ёшлар шонли ўтмишга саёҳат қилди

18 Сентябр 2026, 22:11

24

Музейлар ўтмиш ва бугунни боғловчи, ёш авлодни тарихий хотира ва миллий қадриятлар руҳида тарбияловчи маскандир.

Ички ишлар вазирлиги академиясига қабул қилинган 1-ўқув курси курсантлари учун ўқув даргоҳи музейига саёҳат уюштирилди.

Маданий-маърифий тадбир ёшларни академиянинг шонли тарихи билан яқиндан таништириш, улар қалбида миллий ғурур, ватанпарварлик ва касбга садоқат туйғуларини мустаҳкамлаш ташкил қилинди.

Саёҳат давомида курсантларга академиянинг негизи сифатида фаолият кўрсатган Тошкент ўрта махсус ва олий милиция мактаблари, уларнинг ривожланиш босқичлари, турли йиллар мобайнида ушбу масканларда ишлаган инсонлар, мустақиллик йиллари академия ҳаётида рўй берган улкан ўзгаришлар, кадрлар тайёрлаш жараёнлари ҳақида маълумот берилди.

Ёшлар музейдан ўрин олган экспонатларни кўздан кечириб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш баробарида, бой таассуротга эга бўлишди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech