ИИВ академиясининг Жиноят ҳуқуқи кафедраси доценти, подполковник Дилноза Тўраева илмий ишини ҳимоя қилди.
У юридик фанлар доктори (Doctor of Science) илмий даражасини олиш учун “Жиноят процессида жабрланувчининг манфаатлари муҳофазаси: генезиси, замонавий ҳолати ва такомиллаштириш йўллари” мавзуида тайёрлаган диссертациясини Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи кенгашда муваффақиятли ёқлади.
Ҳамкасбимизни илмий-педагогик фаолиятидаги ютуғи билан табриклаймиз!
ИИВ академияси Ахборот хизмати