ИИВ академиясининг Хизмат психологияси ва касбий маданияти кафедраси бошлиғи ўринбосари, капитан Сардорбек Абдуллаев илмий ишини ҳимоя қилди.
У социология фанлари доктори (Doctor of Science) илмий даражасини олиш учун “Янги Ўзбекистонда профессионал таълимни ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари ва битирувчиларни иш билан таъминлаш механизмлари (касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар мисолида социологик таҳлил)” мавзуида тайёрлаган диссертациясини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқарув академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи кенгашда муваффақиятли ёқлади.
Ҳамкасбимизни илмий-педагогик фаолиятидаги ютуғи билан табриклаймиз!
ИИВ академияси Ахборот хизмати