ИИВ академиясининг Хизмат психологияси ва касбий маданияти кафедраси ўқитувчиси, лейтенант Азизжон Қодирқулов илмий ишини ҳимоя қилди.
У психология фанлари бўйича фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасини олиш учун “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимларининг контрпродуктив хатти-ҳаракатлари профилактикасининг ижтимоий-психологик шарт-шароитларини такомиллаштириш” мавзусида тайёрлаган диссертациясини Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи кенгашда муваффақиятли ёқлади.
Ҳамкасбимизни илмий-педагогик фаолиятидаги ютуғи билан табриклаймиз!
ИИВ академияси Ахборот хизмати