ИИВ академиясининг Рақамли технологиялар ва ахборот хавфсизлиги кафедраси ўқитувчиси Ҳожиакбар Муҳаммаджонов илмий ишини ҳимоя қилди.
У педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасини олиш учун “Рақамли платформалар воситасида талабаларнинг киберхавфсизлик маданиятини ривожлантириш методикаси” мавзуида тайёрлаган диссертациясини Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи кенгашда муваффақиятли ёқлади.
Ҳамкасбимизни илмий-педагогик фаолиятидаги ютуғи билан табриклаймиз!
ИИВ академияси Ахборот хизмати