Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси

Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси академиянинг мутахассис кадрлар тайёрлаш фаолиятига кўмаклашиб келаётган таркибий тузилма саналади.

Кафедра томонидан ўқитиладиган фанлар:

жиноят-процессуал ҳуқуқ;

суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар;

терговга қадар текширув.

Кафедра профессор-ўқитувчилари чоп этган адабиётлар:

“Жиноят-процессуал ҳуқуқ” (дарслик);

“Терговга қадар текширув” (дарслик);

“Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар” (дарслик);

“Жиноят процессида диспозитивлик” (монография);

“Хусусий айблов институти” (монография);

“Далилларни процессуал расмийлаштиришни такомиллаштириш” (монография);

“Фирибгарликни тергов қилишнинг назарий ва амалий хусусиятлари” (монография).

“Терговга қадар текширув” (маърузалар курси).  

Кафедра қошида иқтидорли курсантлар илмий тўгараги ташкил этилган. Ўқув жараёнида назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш мақсасида Ички ишлар вазирлигининг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмалари, шунингдек суд-ҳуқуқ тизими органлари ҳамда етакчи таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Ушбу кафедра 1977 йилдан буён фаолият юритади. Илгари кафедра криминология ва жиноятлар профилактикаси, криминология ва жазони ижро этиш кафедраси деб номланган.

Кафедрани турли йилларда юридик фанлар номзоди, доцент А.Аҳмадеев, юридик фанлар доктори, профессор З.Зарипов, психология фанлари номзоди В.Москаленко, юридик фанлар доктори, профессор И.Исмаилов, юридик фанлар номзоди, доцент М.Зиёдуллаев, юридик фанлар номзоди, доцент Ж.Мухторов бошқарган.

Ҳозирги кунда кафедрада криминология, виктимология, ички ишлар органларида коррупциянинг олдини олиш ва ходимларда коррупцияга қарши хулқ- атворни шакллантириш бўйича назарий ва амалий сабоқ берилади. «Криминология», «Виктимология» фанлари ҳамда «Ички ишлар органларида коррупциянинг олдини олиш ва ходимларда коррупцияга қарши хулқ- атворни шакллантириш» ўқув курлари ўқитилади. Ўқув машғулотлари профессор-ўқитувчилар, ички ишлар органларида амалий тажриба тўплаган малакали ходимлар томонидан интерфаол усулларда олиб борилади. Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан «Криминология» фанидан дарсликлар, қатор ўқув қўлланмалари ҳамда жиноятчиликнинг олдини олишнинг долзарб масалаларига бағишланган илмий мақолалар чоп этилмоқда. Чунончи, ўтган давр мобайнида жиноятчи шахси, вояга етмаган шахслар ва рецидив жиноятчиликнинг олдини олиш, уюшган жиноятчилик, вояга етмаганлар гиёҳвандлиги ҳамда бошқа қатор мавзуларда илмий изланишлар олиб борилди. Ички ишлар органлари фаолиятида мавжуд муаммоларга оид фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказилмоқда, уларнинг натижалари асосида қонунчилик ҳамда қонунни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech