Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Давра суҳбати

29 Апрель 2024, 12:04

365

Ҳар жиҳатдан етук кадрларни тайёрлашда тажрибали амалиётчи ходимлар иштирокида ўтказилаётган мулоқотлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ички ишлар вазирлиги академиясида “Жиноятчиликка қарши курашишда тезкор-қидирув тадбирларининг ўрни ва аҳамияти” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. Унда ИИВ Жазони ижро этиш департаменти ҳузуридаги Тезкор-қидирув бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББнинг Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси вакиллари, кундузги таълимнинг “тезкор-қидирув фаолияти” ихтисослик йўналиши курсантлари билан бирга, Тезкор-қидирув фаолияти кафедрасининг бир гуруҳ ўқитувчилари иштирок этди.

Мулоқот тарзида ўтган тадбирда тезкор-қидирув тадбирларини ташкил этиш, аxборот технологиялари ёрдамида содир этилаётган жиноятларга қарши курашиш, жазони ижро этиш муассасаларида ўтказиладиган тезкор-қидирув тадбирлари ҳақида сўз борди. Курсантлар ўзлари танланган ихтисослик бўйича назарий билимларини, келгусидаги фаолиятлари учун зарур бўладиган кўникмаларини янада мустаҳкамлаб олдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech