Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Öz Ўзб Рус En

Янгиликлар

Ҳамкорлик меморандум билан мустаҳкамланди

24 Ноябр 2026, 16:08

40

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар олий таълим ташкилотлари консорциумига аъзо ўқув муассасаларининг турдош кафедралари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мазкур меморандум малакали психолог мутахассисларни тайёрлаш, таълим жараёнида ўзаро тажриба алмашинувини кенгайтириш, илғор ёндашувларни амалиётга жорий этиш ва кадрлар салоҳиятини оширишга қаратилган.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда консорциумга аъзо таълим муассасалари – Ички ишлар вазирлиги академияси, Жамоат хавфсизлиги университети, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Божхона институти ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ҳамкор ташкилотлар ўртасида консорциумнинг йўлга қўйилгани таълим интеграциясини кучайтириш, кадрлар тайёрлаш жараёнларини замонавий тенденцияларга мос равишда такомиллаштириб боришда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидладилар. Шу билан бирга, кафедралараро меморандум доирасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашдилар.

Йиғилиш давомида илмий-амалий ҳамкорлик ва тажриба алмашинувини янада кучайтиришга қаратилган таклифлар билдирилди. Янги ташаббус кадрлар тайёрлаш сифатини янги босқичга олиб чиқишда муҳим қадам бўлиши таъкидлаб ўтилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech