Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Навбатдаги медаллар қўлга киритилди

30 Апрель 2024, 10:04

306

Апрель ойининг сўнгги ўн кунлигида юртимизнинг турли ҳудудларида қатор спорт мусобақалари ўтказилди. Қувонарлиси, мазкур беллашувларда Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари ҳам муносиб иштирок этди.

Жумладан, 20–26 апрель кунлари Бухорода бел олиш ва уч кураш бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Мамлакат биринчилигида Улмекен Узакбергенова бел олиш кураши бўйича ўз вазн тоифасида фахрли биринчи ўринни эгаллади.

21–26 апрель кунлари Андижон вилояти аёллар кураши бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилди. Беш юзга яқин спортчи иштирок этган мусобақа кучлиларни саралаб берди. Чемпионатнинг 20 ёшли иштирокчилари ўртасида Муяссар Кушмуратова барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медал ва Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

Бундан ташқари, 27–28 апрель кунлари пойтахтимизда фудокан каратэ-до бўйича мамлакат биринчилиги бўлиб ўтди. Мусобақада Азизбек Ҳошимов, Амирхон Мамажонов, Ҳусан Файзуллаев ва Жасур Туроповлар турли йўналишларда фахрли биринчи ҳамда иккинчи ўринларни эгаллаб, ўз жамғармаларига навбатдаги медалларни қўшиб қўйдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech