Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Ички ишлар органларини услубий таъминлаш маркази

Ички ишлар органлари фаолиятини услубий таъминлаш маркази академиянинг мустақил таркибий тузилмаси ҳисобланади.

Марказ фаолияти криминоген вазиятни ўрганиш, ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини таҳлил қилиш орқали жиноятчиликни жиловлаш бўйича илмий-амалий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш, уларни амалиётга татбиқ этиш, ҳудудий ички ишлар органлари фаолиятини услубий таъминлашга қаратилган.

Марказнинг вазифалари:

криминоген вазияти оғир бўлган ҳудудларни аниқлаш, жиноятлар содир этилиш сабаб ва шароитларини таҳлил қилиш, фаолият самарадорлигини ошириш юзасидан ҳудуд методикасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

умумий жиноятчилик орасида салмоғи юқори бўлган жиноят турларини аниқлаш, арнинг содир этилиш сабаб ва шароитларини таҳлил қилиш, ушбу турдаги жиноятларга қарши курашиш методикасини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш;

ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган илмий ҳамда амалий тадқиқотлар ўтказиш;

жиноятчиликка қарши курашиш йўналишида ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

жиноятчиликка қарши курашиш фаолияти натижадорлигини оширишга хизмат қиладиган методик қўлланмалар, таҳлилий маълумотномалар, амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш, улардан ички ишлар органлари фаолиятида фойдаланишга кўмаклашиш.

Марказ Ички ишлар вазирлигининг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмалари, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйган.

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech