8–14 октябрь кунлари пойтахтимизда волейбол бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтди.
Эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган мусобақага “Олимпия шаҳарчаси” ҳамда Юнусобод туманидаги спорт мактаби мезбонлик қилди.
Қуръа натижасига кўра, эркаклар мусобақасида 19 та жамоа тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этган бўлса, аёллар ўртасидаги мусобақада 10 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди.
Ички ишлар вазирлиги академияси жамоаси мусобақани “B” гуруҳида бошлаб, якунда финалга қадар етиб борди. Бироқ ҳал қилувчи баҳсда Бухоро давлат университети билан ўйнаган вакилларимизга бироз омад етишмади ва жамоамиз иккинчи ўрин билан кифояланди.
Мусобақа сўнггида ғолиб ва совриндорлар кубок, медал ва эсдалик совғалари билан муносиб тақдирланди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати