Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Терроризмга қарши маслаҳатлашув

15 Октябр 2026, 17:16

94

Ички ишлар вазирлиги академиясида БМТ глобал дастури доирасида заиф нишонларни террорчилик ҳаракатларидан ҳимоя қилишга бағишланган маслаҳатлашув иш бошлади.

БМТ Терроризмга қарши курашиш бошқармаси (UNOCT), Терроризмга қарши курашиш қўмитаси ижроия тузилмаси (CTED), Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (UNRCCA), шунингдек Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (OSCE) минтақавий ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда халқаро экспертлар, мутахассислар ҳамда манфаатдор ташкилотлар вакиллари қатнашмоқда.

Уч кун давомида иштирокчилар терроризм билан боғлиқ глобал муаммолар, замонавий таҳдид ва хавф-хатарлар, уларга қарши кўрилаётган чоралар, мавжуд имкониятлар ва заиф нуқталар, шунингдек аҳоли гавжум жойларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, террорчилик ҳаракатларининг олдини олиш, инсон ҳаёти ва инфратузилма объектларини муҳофаза қилиш юзасидан фикр алмашадилар.

Шунингдек терроризмга қарши курашиш бўйича миллий қонунчилик, масъул идора ва ташкилотларнинг вазифалари, ҳамкорлик механизмлари таҳлил қилиниб, замонавий таҳдидларни баҳолаш ва бартараф этишда мавжуд салоҳиятни ошириш, илғор тажрибаларни миллий амалиётга татбиқ этишга қаратилган хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech