Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Миллатнинг маънавий бойлиги

15 Октябр 2026, 18:46

61

Адиблар хиёбонида Ўзбек тили байрами куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда ижод аҳли вакиллари, тилшунос мутахассислар, Ички ишлар вазирлиги академияси профессор-ўқитувчилари ва курсантлари иштирок этди.

Тадбирда она тилимизнинг бой тарихи, асрлар давомида халқимиз маънавий ҳаётида тутган ўрни, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг тарихий аҳамияти, кейинги йилларда ўзбек тилининг обрўйи ва нуфузини янада юксалтириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида сўз борди.

Таниқли адиба Маъмура Зоҳидова она тилимизнинг кенг имкониятлари хусусида мулоҳаза юритиб, буюк аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган тилимизнинг софлиги ва жозибадорлигини асраш, ёшларни миллий қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бугуннинг долзарб вазифаси эканини таъкидлади.

Тадбир бадиий ҳаваскорлик тўгараклари томонидан тайёрланган дастурлар билан давом этди. Курсантлар она тилимизга бўлган чексиз меҳр-муҳаббатларини шеърий чиқишлар орқали ифода этиб, маърифатпарвар бобомиз Абдулҳамид Чўлпоннинг ҳаётига бағишланган саҳна кўринишини намойиш қилдилар.

Она Ватанимизни улуғловчи қўшиқлар тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech