Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия янгиликлари қисқа сатрларда

27 Ноябрь 2023, 10:11

654

ИИВ Академиясининг “тезкор-қидирув фаолияти” ихтисослик йўналишида таълим олаётган курсантлар мулоқот клубида йиғилдилар.

 Тезкор-қидирув хизмати ходимлари иштирокида ўтказилган тадбирда терроризм ва экстремизм билан боғлиқ жиноятлар, уларни фош этиш хусусиятлари, тезкор-қидирув тадбирларини ташкил этиш усуллари мулоқот мавзуси бўлди. Соҳа вакиллари амалиётда тўплаган тажрибаларини ёшлар билан ўртоқлашдилар.  

* * *

Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси томонидан ўтказилган викторина янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига бағишланди.

Курсантларнинг ҳуқуқий-сиёсий дунёқарашини юксалтириш, янгиланган Конституциямизга оид билимларини мустаҳкамлаш, уларни юксак дахлдорлик туйғу билан тарбиялаш мақсадида ташкил қилинган беллашувда 6 та жамоа иштирок этди.

“Танишув”, “Савол-жавоб”, “Саҳна кўриниши”, “Сардорлар беллашуви” шартларидан иборат викторина якунида “Санкция” жамоаси ғолиб бўлди.

* * *

Академия маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистон Жит кун-до федерatsiяси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Жанговар ва жисмоний тайёргарлик кафедраси ўқитувчилари ва курсантлар иштирок этган тадбирда сўз олганлар юртимизда мазкур спорт турини оммалаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб ўтишди. Тадбир жит кун-до билан шуғулланаётган ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқиши билан давом этди. Шу куни ИИВ Академияси ҳамда Жит кун-до федерatsiяси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

* * *

ИИВнинг Тошкент вилоятидаги академик лицейи ўқувчилари учун ташкил этилган “Очиқ эшиклар куни” қизиқарли ўтди. 

Ўқувчилар маскан ҳаёти билан танишиб, ихтисослик йўналишлари, таълим жараёнлари, маънавий-маърифий ва спорт ишлари фаолияти, яшаш, овқатланиш ва ҳордиқ чиқариш учун яратилган шароитлар бўйича маълумот олишди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech