Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академияга Россия делегацияси келди

26 Апрель 2024, 05:04

228

22–25 апрель кунлари Россия Федерацияси ИИВнинг Москва шаҳри бўйича бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сергей Уколов бошчилигидаги делегация юртимизда бўлди.

Дастур доирасида меҳмонлар Ички ишлар вазирлиги академиясига ҳам келдилар. Делегация аъзолари дастлаб ўқув даргоҳи ҳаёти, таълим олувчилар учун яратилган шароитлар, замонавий инфратузилма объектлари билан танишдилар. Ахборот-ресурс марказининг ўзига хос миллий қиёфаси, буюк аждодларимиз номига аталган хоналар, маънавият ва маърифат марказидаги ватанпарварликни тарғиб қилувчи масканлар, магистратура фаолияти ҳамда таълим жараёнида йўлга қўйилган бошқа илғор ёндашувлар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Шу куннинг ўзида томонларни қизиқтирган масалалар юзасидан учрашув бўлиб ўтди. Делегация раҳбари, полиция генерал-майори Сергей Уколов мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар ҳар томонлама ривожланиб бораётганини эътироф этди. Ўз навбатида, вакилларимиз Россиянинг турдош олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари кейинги йилларда сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилганини таъкидлаб ўтишди.

Томонлар ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, тажриба алмашинувини янада фаоллаштириш, таълим олувчилар янги имкониятлар яратиш, шунингдек минтақавий ва глобал аҳамиятга молик бошқа долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech