Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Бошқарма бошлиғи машғулот ўтди

1 Апрел 2026, 21:34

99

ИИВ академиясида таълим сифатини оширишга қаратилган самарали механизмлар татбиқ қилинган.

Шулардан бири магистратура тингловчиларининг аудитория ўқув машғулотларига манфаатдор вазирлик ва идораларнинг масъул раҳбарларини жалб қилиш амалиётидир.

ИИВ Жамоат хавфсизлигини департаментининг Пробация бошқармаси бошлиғи, полковник Азамат Ўроқов иштирокида ўтказилган галдаги машғулотда тегишли ихтисослик йўналишлари бўйича таълим олаётган тингловчилар билан бирга, профессор-ўқитувчилар ҳамда ёш тадқиқотчилар қатнашди.

Машғулотда пробация фаолиятининг ҳуқуқий асослари, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, амалиётга татбиқ қилинаётган илғор ёндашувлар ҳақида маълумот берилиб, тизимдаги айрим муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан фикр алмашилди. Шу билан бирга, пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш ва бошқариш борасида тингловчиларга тавсиялар берилди.

ИИВ Академияси магистратураси

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech