Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Долзарб масала муҳокама қилинди

30 Апрел 2026, 21:48

62

ИИВ академиясида “Гиёҳвандлик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш: муаммо ва ечимлар” мавзуида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Унда Президент Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги, Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси масъул ходимлари, Божхона институти, Жамоат хавфсизлиги университети, ИИВ Малака ошириш институти вакиллари, академия профессор-ўқитувчилари ҳамда бошқалар қатнашди.

Анжуманда гиёҳвандлик ва уюшган жиноятчилик ортидан юзага келаётган хавф-хатарлар, уларга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли чора-тадбирлар, мавжуд таҳдидлар, муаммоларнинг илмий-амалий ечимлари муҳокама қилинди.

Сўзга чиққанлар “Гиёҳвандлик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш”, “Гиёҳвандлик ва психотроп моддаларга қарши курашишда ахборот технологиялари имкониятларидан фойдаланиш”, “Интернет тармоқлари орқали гиёҳвандлик ва психотроп моддаси савдосидан тушган маблағларни криптоактивлар ҳамда блокчейн тизими ёрдамида легализация қилиш” каби мавзуларда чиқиш қилиб, устувор йўналишларни илгари сурдилар.

Муҳокамалар якунида гиёҳвандлик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашишнинг ҳуқуқий, ташкилий ва профилактик чораларини янада кучайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech