Бугунги кунда ички ишлар органлари тизимида замонавий технологиялар, хусусан, дронлардан кенг фойдаланилмоқда. Ушбу қурилмалар жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятларни фош этишда анча қўл келмоқда.
Ички ишлар вазирлиги академиясида ўтказилган мусобақа курсантларнинг учувчисиз учар аппаратларидан самарали фойдаланиш бўйича билим ва амалий кўникмаларини оширишга хизмат қилди. Унда курсантлар 3 та шарт бўйича ўзаро беллашди.
Қизиқарли ўтган мусобақа якунида Нодирбек Ҳусанов “Назарий билимларни мустаҳкамлаш”, Ҳумоюн Самадов “Компьютерда дронларни бошқариш”, Мирзиё Ҳазратқулов “Полигонда дронларни бошқариш” шарти бўйича ғолибликни қўлга киритди. Якунда барча иштирокчилар сертификат билан тақдирланди.
Бир сўз билан айтганда, ички ишлар органлари фаолиятига талаб кучайиб бораётган ҳозирги даврда курсантларнинг бу каби замонавий технологияларни оқилона қўллай билиши тизим самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
ИИВ академияси Ахборот хизмати