Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Эзгу ташаббус – амалда

26 Феврал 2026, 22:09

62

Куни кеча муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ҳафтанинг пайшанба куни мамлакатимизда Ёшлар куни деб эълон қилинган эди.

Шу муносабат билан ИИВ академиясида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилиб, турли жабҳаларда ютуқларга эришаётган ёш авлод вакиллари билан мулоқот қилинди.

Тадбир аввалида академия бошлиғи Рустам Хатамов сўз олиб, мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати мутлақо янги босқичга кўтарилгани, бу борадаги устувор вазифалар барча даражадаги раҳбарлардан янада масъулият талаб этишини алоҳида таъкидлади.

– Президентимиз ўз чиқишларида ёшларга ҳамиша катта ишонч ва умид билдирадилар. Галдаги мулоқот ҳам ёшларимиз тақдирида улкан имкониятлар даврини бошлаб берди. Энг муҳими, учрашувда илгари сурилган ташаббуслар, ҳаётга татбиқ қилинган янги механизмлар ёшлар масаласи Ўзбекистоннинг узоқни кўзлаган, стратегик йўналишларидан бири эканлигини яна бир бор намоён этди, – деди академия бошлиғи.  

Тадбирда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор йўналишлардан келиб чиқиб ёш ходимлар ва курсантлар билан манзилли ишлаш тизимини такомиллаштириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш зарурлиги қайд этилди.

Шу билан бирга, иқтидорли ёшлар сафини кенгайтириш, таълим-тарбия жараёнларида уларнинг фаоллигини ошириш, маҳаллалар, ўқув масканларида “тенгдош – тенгдошга” тамойили асосида учрашувлар ташкил этган ҳолда ҳаётда ўз ўрни топишга қийналаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш лозимлиги таъкидланди.

Мулоқот чоғида ёшлар қатлами вакиллари ҳам сўзга чиқиб, фикр-мулоҳазалари, таклифлари, келгусидаги амалий режалари билан ўртоқлашди. Билдирилган ғоя ва ташаббуслар асосида аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Тадбир якунида академия бошлиғи ёшларни ташаббускор ва фидойи бўлишга чақириб, улардан бир гуруҳини рағбатлантирди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech