Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Фахрийлар – ибрат мактаби

18 Август 2026, 20:51

185

ИИВ Ўқув-дала марказида академия курсантлари иштирокида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди.

Ёшларнинг касбий фазилатлари ва ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш мақсадида ташкил қилинган тадбирда истеъфодаги полковниклар – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Зикрилло Неъматов, Абдукарим Шодиев ва Исмоил Ҳимматов иштирок этди.

Самимий кечган мулоқотда фахрийлар ўз ҳаёт йўлларидан келиб чиқиб, юрт тинчлиги ва осойишталигини асраш, ички ишлар органларида хизмат қилишнинг шарафли жиҳатларига тўхталдилар. Она Ватанга садоқат ва дахлдорлик ҳисси билан яшаш инсоний бурч эканини тушунтириб, курсантларни етук салоҳиятли, жасур, мард, фидойи бўлишга даъват қилдилар.

Кўп йиллик хотиралар ёдга олинган, юрт тинчлиги ва ободлиги ҳақида шеърлар янграган, ёшларга қимматли ўгитлар айтилган учрашув иштирокчиларда улкан маънавий таассурот қолдирди.     

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech