Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Генерал талабалар ҳузурида

7 Май 2026, 20:44

204

Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида “Генерал ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

ИИВ академияси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда соҳа фахрийси, истеъфодаги генерал-майор Тоҳир Муллажонов талабалар билан самимий мулоқот қилди.

Учрашувда халқимизнинг Иккинчи жаҳон урушидаги матонати, фронт ва фронт ортида кўрсатган фидойилиги, бугунги тинч-осуда кунларнинг қадр-қиммати ҳақида сўз юритилди. Суронли йилларда юрт ҳимояси учун ҳаёт-мамотини бағишланган юртдошларимизнинг тарихий жасорати ёш авлод вакиллари учун ибрат намунаси экани таъкидланди.

“Санъат ва маданият вакиллари инсон қалбига осон йўл топади, жамият маънавиятига таъсир кўрсата олади. Шу боис улар тарихий хотирани чуқур англаши, миллий қадриятларга содиқ бўлиши ва ўз ижоди орқали Ватанга дахлдорлик туйғусини кенг тарғиб этиши муҳимдир”, - деди Т. Муллажонов.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech