Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Öz Ўзб Рус En

Янгиликлар

Глобаллашув жараёнида инсон ҳуқуқлари кафолатлари

26 Ноябр 2026, 19:39

24

Бугунги рақамли трансформация шароитида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал механизмларини такомиллаштириш долзарб аҳамият касб этмоқда.

ИИВ академиясида “Фуқароларнинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлари: трансмиллий муаммолар ва уларни ҳал этиш механизмлари” мавзуида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган тадбирда Одил судлов академияси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Тошкент давлат юридик университети, Урганч давлат университети вакиллари, ҳуқуқшунос олимлар, мутахассислар, профессор-ўқитувчилар ва таълим олувчилар иштирок этди.

Глобаллашув ва рақамли технологияларнинг жадал ривожланиши инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида янгича ёндашувларни талаб этмоқда. Конференцияда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, мулк ва меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини мустаҳкамлаш, таълим олишда тенг имкониятларни таъминлаш, бу борада халқаро ҳуқуқ нормаларини қўллашнинг долзарб жиҳатларига эътибор қаратилди.

Сўзга чиққанлар “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳуқуқларини таъминлашнинг долзарб масалалари”, “Глобаллашув шароитида мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг долзарб муаммолари”, “Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашдаги ўрни ва аҳамияти”, “Ижтимоий таъминотга оид ахборотни трансчегаравий алмашишда шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш масалалари”, “Рақамли иқтисодиёт шароитида фундаментал меҳнат ҳуқуқларини таъминлашнинг замонавий тенденциялари” каби долзарб мавзуларда маърузалар қилдилар.

Рақамли трансформация шароитида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, рақамли инклюзияни ривожлантириш, соҳанинг ҳуқуқий ва институционал механизмларини такомиллаштириш ҳамда бошқа долзарб йўналишда таклифлар билдирилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech