Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ислоҳотлар ҳамжиҳатликда самара беради

26 Февраль 2024, 09:02

367

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида “Маҳалла еттилиги” тизими: ислоҳотлар ва устувор вазифалар” мавзуида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокимлиги ва 2-сектор мутасаддилари, сектор ҳудудидаги маҳаллаларда фаолият олиб бораётган “еттилик” аъзолари ҳамда Ички ишлар вазирлиги академияси вакиллари иштирок этди.

Маълумки, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларда маҳалла институти муҳим ўрин тутади. Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан маҳаллаларнинг аҳоли муаммоларини ҳал этишдаги ролини тубдан ошириш мақсадида “маҳалла еттилиги” тизими йўлга қўйилди. Мазкур янги механизмнинг самарали ишлаши “еттилик” аъзоларининг фаолият самарадорлигини оширишга боғлиқ.

Тадбирда сўз олганлар Президентимизнинг 2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтдилар.

“Маҳалла еттилиги” тизимини самарали ташкил этиш, аҳоли билан манзилли ишлаш, ҳудудларда жиноятчиликни жиловлаш, бу борада “мактаб – ота-она – маҳалла” ҳамкорлигини узвий йўлга қўйиш борасидаги устувор вазифалар юзасидан фикр алмашилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech