Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Жамият учун хавфли офат

1 Август 2026, 21:03

28

Гиёҳвандлик наинки бир инсон, балки бутун жамият учун хавфли иллатдир. Шу боис, ушбу офатга қарши курашиш умум масъулиятни талаб этади.

Ички ишлар вазирлиги академиясида Тезкор қидирув департаменти билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбир ана шу долзарб мавзуга бағишланди.

Тадбирда Жиноят қидирув хизмати бошлиғи ўринбосари А. Қурбонов сўзга чиқиб, гиёҳвандликнинг инсон ҳаётига таъсири, аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини ушбу офатдан асраш, наркотик воситалар, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний айланмаси учун жавобгарлик масалалари, қонунчиликдаги ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти ҳақида маъруза қилди.

Шунингдек “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор профилактик ойлиги доирасида жамоат тартибини сақлаш, маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олишга қаратилган кенг қавромли тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Учрашувда наркотик воситалар, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш, фош этиш ҳамда квалификация қилишда эътибор қаратилиши зарур бўлган жиҳатлар юзасидан курсантларга тавсиялар берилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech