Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Катта авлод вакиллари нафақага кузатилди

10 Феврал 2026, 17:51

96

ИИВ академиясида ички ишлар органларидаги кўп йиллик хизмати билан шарафли йўлни босиб ўтган катта авлод вакилларини нафақага кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда ўқув даргоҳи раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва ёш ходимлар иштирок этди. Академия бошлиғи ўринбосари, подполковник Бобур Дадажонов сўз олиб, ички ишлар тизимида ҳалол, виждонан ва фидойилик билан хизмат қилиш ҳар бир инсонга юксак шараф келтиришини алоҳида таъкидлади.

Ана шундай обрў-эътиборга сазовор бўлган ҳамкасбларимизнинг умр йўли, бой ҳаётий тажрибаси соҳадаги ёш кадрлар учун чинакам ибрат мактаби эканлиги эътироф этилди.

Шу куни истеъфодаги подполковниклар Нормурод Бекмуродов ва Абдуваҳоб Холиқовга миллий қадриятларимизнинг рамзи сифатида тўн кийдирилди. Фахрийлар кўп йиллик фаолиятлари давомида эришган ютуқлари ҳақида мамнуният билан сўзлаб бериб, устоз-шогирдлик анъаналари асосида кўрсатилаётган улкан ғамхўрлик учун миннатдорлик билдиришди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech