Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Киберхавфсизлик бўйича ўқув курси

13 Май 2026, 19:17

88

ИИВ академиясида кибермакондаги хавф-хатарларга қарши самарали курашишга қаратилган ўқув курси ташкил қилинди.

Туркия Ички ишлар вазирлигининг Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган машғулотларга кундузги таълимнинг 1-ўқув курси курсантлари жалб қилинди.

Ўқув курсида ахборот технологиялари ёрдамида содир этилаётган жиноятлар, хусусан, киберфирибгарликнинг турли кўринишлари, содир этилиш усуллари, бугунги кунда оммалашаётган ушбу турдаги жиноятлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан уларга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, кибермаконда хавфсизликни таъминлаш бўйича Туркия мамлакатида шаклланаётган илғор тажрибалар, ахборот технологиялари ёрдамида содир этилаётган жиноятларга қарши курашишда қўлланилаётган дастурий таъминотлар, уларнинг вазифалари ва имкониятлари, интернетдан хавфсиз фойдаланиш усуллари кабилар ёритилди.

Машғулотлар давомида тингловчилар амалий топшириқларни бажариб, соҳа бўйича билим ва кўникмаларини мустаҳкамладилар. Ўқув курси якунида мавзулар таҳлил қилиниб, якуний хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Шунингдек туркиялик меҳмонлар академияда йўлга қўйилган таълим жараёнлари билан яқиндан танишишди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech