Ички ишлар органлари ташкил этилганининг 35 йиллиги муносабати билан ИИВ академиясида бошлиқ кубоги учун спорт мусобақалари бўлиб ўтди.
Кундузги таълим курсантлари иштирок этган беллашувлар регби, баскетбол, волейбол ҳамда миллий кураш бўйича ташкил қилинди.
Беллашувлар ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, жисмоний тайёргарлигини ошириш, спортга қизиқишини рағбатлантириш, ўзаро ҳамжиҳатлик ва соғлом рақобат муҳитини мустаҳкамлашга қаратилди.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда иштирокчилар ғолиблик учун бор маҳоратларини ишга солиб, чаққонлик, эпчиллик, куч ва матонатларини намоён этдилар.
Якуний натижаларга кўра, регби ва волейболда 2-босқич, баскетболда 3-босқич, миллий курашда эса 1-босқич курсантлари ғолибликни қўлга киритди.
Мусобақа ёшлар учун ўз имкониятларини намоён этиш, спорт маҳоратини ошириш ҳамда жамоавий бирдамликни янада мустаҳкамлаш имконини берди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати