Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш – осойишталикни таъминлайди

30 Март 2026, 22:42

73

ИИВ академияси бошлиғи Рустам Хатамов Чилонзор тумани маҳаллаларининг криминоген вазиятини ўрганди.

Дастлаб “Чарх Камолон - 2” маҳалласида аҳоли учун хавфсиз муҳит яратиш, “жиноят ўчоқ”ларига барҳам бериш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ижтимоий профилактика объектлари билан манзилли ишлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Академиядан бириктирилган ишчи гуруҳ вакиллари ва “маҳалла еттилиги” ходимларига “йўл харита” ижросини сифатли таъминлаш, “хонадонбай”, “фуқаробай” тизимда ҳар бир оиладаги муаммоларини ўрганиш, маҳалланинг криминоген вазиятига салбий таъсир кўрсатаётган омилларни бартараф этиш вазифалари юкланди.

Шу куни маҳалла ҳудудига чиқилиб, мавжуд ҳолат кўздан кечирилди. Масъулларга жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида амалий тавсиялар берилди.

Шундан сўнг академия бошлиғи “Меҳржон” маҳалласида хавфсиз муҳитни шакллантириш бўйича амалиётга татбиқ қилинган тизим билан танишди. Масъуллар, “маҳалла еттилиги” ва фуқаролар билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммо ҳамда таклифларини тинглади.

Ўрганишлар давомида маълум бўлишича, бугунга қадар маҳалла ҳудудида 5 та “жиноят ўчоғи” аниқланган. Аҳоли билан олиб борилган профилактик суҳбатлар натижасида “хавф гуруҳи”даги 10 нафар, ижтимоий профилактика чора-тадбирлари амалга оширилиши лозим бўлган 54 нафар шахс рўйхатга олиниб, “маҳалла еттилиги”га йўналтирилган.

Криминоген омилларни бартараф этиш мақсадида ҳудудларга 5 та ташвиш тугмаси, 30 дона турли хилдаги замонавий камера ўрнатилиб, 4 та қўшимча патруллик йўналиши ташкил этилган. Ижтимоий профилактика объектларидан 36 нафарининг ишга жойлаштирилиши таъминланган.

Академия бошлиғи маҳалла ҳудудида ўғирлик жиноятлари кўп қайд этилганини инобатга олиб, улар содир қилинаётган нуқталарда хавфсизлик чораларини кучайтириш, фуқароларнинг огоҳлигини ошириш, турар жойлар, савдо мажмуалари, жамоат жойлари ҳамда бошқа объектларни техник ва жисмоний қўриқлов олишни жадаллаштириш кераклигини таъкидлади.

Шу билан бирга, маҳалладаги ижтимоий-маиший муаммоларни ўрганиш, оилавий ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ёшларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш, бандлик масалаларини ҳал қилиш, ижтимоий профилактика самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб берилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech