ИИВ академиясида таълим олаётган магистратура тингловчилари учун эксперт-криминалистика фаолиятининг долзарб йўналишларига бағишланган маҳорат дарси ўтказилди.
Машғулотда соҳага татбиқ қилинаётган замонавий ёндашувлар, рақамлаштириш ишлари ва истиқболдаги вазифалар ҳақида сўз борди. Кадрлар масаласи билан боғлиқ муаммолар таҳлил қилиниб, бошқарувнинг самарали механизмлари юзасидан тингловчиларга тавсиялар берилди.
Шунингдек машғулот жараёнида гиёҳванлик воситалари ва психотроп моддаларни аниқлашга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Синтетик гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир этувчи дориларнинг эксперт-криминалистик тадқиқотини илғор ёндашувлар асосида такомиллаштириш, жиноятчиликка қарши кураш самарадорлигини ошириш борасида фикр-мулоҳазалар ўртоқлашилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати