Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш ишлари ҳамжиҳатликда амалга оширилмоқда

4 Феврал 2026, 21:35

25

Осойишталик – жамият фаровонлигининг муҳим омили. Шу боис, маҳаллаларни хавфсиз ва обод ҳудудга айлантиришга устувор аҳамият қаратилмоқда.

Бу борада давлатимиз раҳбарининг жорий йил 5 январдаги маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қарори мазкур йўналишдаги ишларга янгича суръат бағишлади.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида ИИВ академиясининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари Чирчиқ шаҳридаги “Бирлик”, “Нур”, “Мирзо Ғолиб”, “Ёшлик” маҳаллаларига жалб қилинган.

Ҳозирда масъуллар билан биргаликда криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатаётган омилларни ўрганиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, аҳоли муаммоларини ҳал қилиш орқали юртдошларимиз учун хавфсиз муҳит яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Маълумки, одамлар ташвишини ўрганишда сайёр қабуллар катта ёрдам беради. Ҳар бир мурожаат замирида қандайдир муаммо борлиги тайин. Уни ўз вақтида ҳал қилмаслик охир-оқибат криминоген вазиятга таъсир кўрсатиши мумкин. Шу боис, маҳаллаларни ўрганиш жараёнида аҳоли мурожаатларига тезкорлик билан муносабат билдирилиб, ечимини кутаётган масалалар имкони борича ҳал қилиняпти.

Бундан ташқари, ишчи гуруҳ вакиллари аҳоли гавжум жойлар, савдо мажмуалари, бозорлар, хонадон ва кўп қаватли уйлар, маиший хизмат кўрсатиш масканлари, таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларга чиқиб, ҳудудларнинг техник ва жисмоний қўриқловга олинганлигини ҳам ўрганишмоқда.

Натижада, “илмий хулоса – тавсия – натижа” тамойили асосида криминоген омилларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, “йўл хатира”лар ижрога қаратилмоқда.

Президентимиз қарорида ижтимоий профилактика самарадорлигини ошириш, оила-турмуш доирасидаги ҳамда аёллар ва ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг барвақт олдини олиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш бўйича манзилли профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган. Айни йўналишда “маҳалла еттилиги” тизими билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчиликни кескин камайтиришга хизмат қилади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech