Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Маҳаллалардаги “жиноят ўчоқ”ларига барҳам берилмоқда

11 Феврал 2026, 21:30

101

Давлатимиз раҳбарининг маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш борасидаги қарори ҳудудларга изчил татбиқ қилинмоқда.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида ИИВ академияси профессор-ўқитувчилари шу кунларда Нукус шаҳрида бўлиб турибди. Таълим муассасасига бу ердаги “Шымбай чайхана”, “Халықлар дослығы”, “Тунғыш қоныс”, “Туран” маҳаллалари бириктирилган.

Айтиш жоизки, ўрганишлар жараёнида бир жиҳатга – жиноятчилик омилларини илмий ёндашувлар асосида таҳлил қилиш ва ҳар бир маҳалланинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда ҳудуд тажрибаларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ишлар бириктирилган масъул раҳбарлар ва маҳаллалардаги “еттилик” тизими ходимлари билан биргаликда амалга оширилмоқда.

– Манзилли ўрганишлар натижасида мунтазам жиноятлар қайд этиладиган 10 та ҳудудни таҳлил қилдик. Уларнинг ҳар бири бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиб, чораклик “йўл харита”ларга кирикдик, – дейди ишчи гуруҳ раҳбари, подполковник Алишер Муродов.

Аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор мақсади. Ишчи гуруҳ вакиллари томонидан маҳаллалардаги 800 дан ортиқ хонадонга борилиб, фуқароларнинг муаммолари ўрганилди. Ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан жабрланиш эҳтимоли мавжуд 89 нафар шахс “маҳалла еттилиги” ходимларига номма-ном бириктирилди.

Бундан ташқари, аҳоли учун хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳудудларга 12 та замонавий камера, 2 та ташвиш тугмаси ўрнатилиб, қўшимча патруллик йўналишлари йўлга қўйилди. Маҳаллалар, корхона ва ташкилотларда профилактик тадбирлар ўтказилиб, ахборот технологиялари, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар муомаласи билан боғлиқ ҳамда бошқа турдаги жиноятларнинг ҳуқуқий оқибатлари ва барвақт олдини олиш чоралари, ёш авлодни бундай иллатлардан асраш масалалари тушунтирилди.

Ўрганишлар Тахиатош, Беруний, Амударё, Кегайли, Қўнғирот ва бошқа туманлардаги маҳаллаларда ҳам давом эттирилмоқда.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech